АҚШ ҳарбийлари Эроннинг ҳужумига қарши жанговар тайёргарликни кучайтирди

АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий кучлари Эрон томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳужумдан хавфсираб, жанговар тайёргарлигини кучайтирди. Бу ҳақда мансабдор ҳарбий маълумотига асосланиб Politi co хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Пентагон Эрон қуролли кучларининг Ироқдаги "потенциал ҳужумининг хавотирли индикатор кўрсаткичларини" диққат билан кузатмоқда. Шу билан бирга, гап тажовузкор ҳаракатлар ҳақида эмас, балки Эронни АҚШга ёки минтақадаги халқаро коалиция кучларига қарши ҳар қандай тажовузкор ҳаракатларининг олдини олиш ҳақида кетмоқда.

Теҳрон АҚШда президент ваколатларини топшириш ҳамда Америка қўшинларини Ироқ ва Афғонистондан олиб чиқиши, шунингдек, Эрон генерали Қосем Сулаймоний ўлдирилишининг бир йиллигидан фойдаланиши мумкинлигидан Пентагон хавотирда, дейди расмий.

Ядровий физик Мохсен Фахризаденинг ўлдирилиши ва Сулаймоний ўлдирилишининг бир йиллиги олдидан Теҳроннинг қасосини кутаётган Оқ уй АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси, шунингдек, Ироқдаги бошқа дипломатик муассасалардан ходимларининг деярли ярмини эвакуация қилаётгани ҳақида хабар қилди 2 декабрь куни Thye Washington Post газетаси.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар 2020 йил 3 январь куни Бағдодда америкалик ҳарбийлар томонидан "Ал-Қудс" ислом инқилоби соқчилар корпусининг махсус ҳарбий бўлинмаси генерали Қасем Сулаймоний ўлдирилганидан кейин кескинлашди. Бунга жавобан 8 январга ўтар кечаси Американинг Ироқдаги бир неча ҳарбий иншоотларига Эрон ҳарбийлари томонидан ҳужум уюштирилди. Шундан сўнг АҚШ президенти Доналд Трамп янги санкциялар жорий этилишини эълон қилди.