АҚШнинг Нью-Мексико штатида 100 минглаб кўчманчи қушлар ўлик ҳолда топилди

Америкалик олимлар бир неча юз минлаб кўчманчи қушларни Нью-Мексико штатида ўлик ҳолда топишди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси хабар берди.

Дастлаб, 20 август куни ўлик қушларнинг катта қисми White Sands raketa полигони ва маҳаллий қўриқхона ҳудудида топилган. Кейинчалик бу ҳолат ягона эмаслиги, юз минглаб қушлар штат бўйлаб ҳалок бўлгани аниқланган.

“Биз кўриб турганимиздан хулоса қиладиган бўлсак, сўз юз минглаб, эҳтимол, миллионлаб қушлар ҳақида бормоқда. Бу олти хонали рақам”, деб таъкидлади Нью-Мексико штати университети профессори Марта Десмонд. Шу билан бирга, Колорадо, Техас ва қўшни Мексикада ҳам ўлик қушлар аниқланган.

Мутахассислар қушларнинг оммавий қирилиш сабабларини ўрганмоқда. Эҳтимолий омиллардан бири сифатида муддатидан илгари қушлар миграциясига сабаб бўлган Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари айтилмоқда. Десмонднинг сўзларига кўра, сафар қилиш учун қушларга оқсил ва ёғлар етишмаган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, улар Калифорния ёнғинлари сабабли юзага келган ўпка фаолиятининг бузилиши туфайли ҳам ҳалок бўлган бўлишлари мумкин.

Ўлик қушлар Орегон штатидаги махсус лабораторияга юборилади. У ерда қушларнинг оммавий қирилиш сабабларига аниқлик киритилади.