Асосий мақсад – солиқ тўловчиларга яқиндан кўмаклашиш

“Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси Оқдарё тумани филиали томонидан тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш, уларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида солиқ тўловчилар ҳам кўрсатилаётган хизматлардан мамнун бўлмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида филиал томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг 316 та солиқ ҳисоботини юборишга кўмаклашилди. Бундан ташқари, фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини юбориш бўйича 55 марта хизмат кўрсатилди. Тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларга 203 маротаба оғзаки маслаҳатлар берилди.

Солиқ тўловчиларнинг соҳага доир билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларни сўнгги янгилик ва ўзгаришлардан хабардор этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган давр мобайнида филиал томонидан ушбу йўналишда 14 та семинар ўтказилди. Шунингдек, 11 маротаба ўқув курслари ташкил этилди. Жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизматлардан фойдаланишда ҳам кўмаклашилмоқда.

Самарқанд вилояти давлат

солиқ бошқармаси ахборот хизмати.