Асрнинг энг йирик табиий офатидан бир ой ўтиб Туркияда 22 минг хонадон қурилиши бошланди
Бундан роппа-роса бир ой муқаддам Туркия ва Сурияда зилзила юз берди ва ЖССТ буни асрнинг энг йирик табиий офати деб атади.
Туркияда 40 мингдан ортиқ одам фожиа қурбонига айланди. Кўпгина аҳоли пунктлари ер билан яксон бўлди. Антакяда ҳам биноларнинг ярмидан кўпи вайрон бўлган. Аммо кўпчилик ўз шаҳрини тарк этишни хоҳламайди.
Зилзила оқибатлари Туркиянинг ҳар олтинчи аҳолиси, 14 миллион кишига таъсир кўрсатди. Уч миллиондан ортиқ одам қочқин бўлди. Икки миллионга яқини чодирларда ёки контейнер шаҳарчаларда яшамоқда.
Расмийларга кўра, 200 мингдан ортиқ бинолар вайрон бўлган ёки шикастланган.
Минтақада силкинишлар шу кунгача давом этмоқда. Шундай қилиб, душанбага ўтар кечаси Ўрта ер денгизида Туркиянинг зарар кўрган Ҳатай вилояти қирғоқларида 4,5 магнитудали ер ости зарбаси содир бўлган.
Зилзила зонасида 50 мингтагача бино бузилиши керак.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумат йиғилишидан сўнг халққа мурожаатида маълум қилди, дея хабар беради АПАнинг Истанбулдаги мухбири.
Президент икки ой ичида 244 минг хонадон ва 75 минг қишлоқ уйи қурилишини бошлаш режалаштирилганини, 22 минг хонадон қурилиши бошланганини таъкидлаган.