Баъзи одамларнинг умуман туш кўрмаслиги ростми?

Илмий нуқтаи назардан, бу ҳолат инсон нима сабабдан туш кўриши ёки нега умуман туш кўрмаслигини аниқлаб олиш учун ҳам тадқиқот қилишга арзийди.

Афтидан, тушлар ва ҳатто башоратли тушлар табиатини ўрганишдан кўра, нега баъзи одамлар умуман туш кўрмайди, деган саволга аниқ жавоб олиш осонроқ бўлса керак.

Франциялик олимлар тунги кўриш табиатини ўрганишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Дастлаб улар ҳамма туш кўради, лекин ҳамма ҳам эслаб қолмайди, деб тахмин қилишди.

2014 йилда эълон қилинган хулосаларда тадқиқотчилар мия фаоллиги юқори бўлган одамларни кўп туш кўрувчилар тоифасига таснифладилар.

Хусусан, фаоллик бош мия қобиғининг чакка-тепа қисми бирикмаси ва ҳаракат режасини тузиш ва ўйлаш, қарор қабул қилиш учун масъул бўлган олд қисмида кузатилди.

Умуман туш кўрмайдиган одамларга келадиган бўлсак, бу чўпчак эмас, балки жуда кам учрайдиган ҳодиса. Мутахассислар ушбу “хизмат”нинг ўчириб қўйилишини илгариги бошдан кечирилган касаллик ёки мия шикастланиши билан боғлашади.

Бундай мисоллардан бири 1984 йилда топилган. Бошига снаряд парчаси теккани оқибатида жароҳат олган бемор уйқу фазасисиз қолди, бундай ҳолат REM-уйқу деб аталади. Ўрганишлар бошқа жиҳатдан оддий турмуш тарзини олиб борадиган мутлақо соғлом REM-уйқусидаги одам жуда осон уйғониши ва кам ухласа-да, тўлиқ дам олишини кўрсатди.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар турли сабабларга кўра антидепрессантларни жиддий дозаларда қабул қилишга мажбур бўлган одамларда туш кўриш қобилияти йўқолади, деган хулосага келишди.

Бундай дори-дармонлар REM-уйқу фазасини қисқартиради, бу эса туш кўриш, аниқроғи, кўрмаслик қобилиятига таъсир қилади ёки бемор кўрган тушларини тезда унутиб юборади.