Бенуқсонлиги билан ҳайратда қолдирадиган сирли қадимий технологиялар

Бугунги кунда материалларга қайта ишлов берадиган кўплаб воситалар ва усуллар ихтиро қилинган, бир қатор янги қурилиш ечимлари ишлаб чиқилиб, уларни қўллашнинг турли йўллари мавжуд. Бироқ Ерда жуда кўп сирли иншоотлар ва артефактлар борки, киши уларга қараб ўз-ўзига “Бу қандай қилинган экан”, деган савол бериши табиий.

Ольянтайтамбо - қурилиши тугатилмаган Қуёш қасри

Перудаги бир-бирига маҳкам ўрнашган катта бўлакли бу тошларнинг аниқ шаклланган бурчаклари саноқсиз экспертларнинг боши берк кўчага кириб қолиши сабабчиси бўлди. Иншоот қурилиши бўйича турли хил назариялар илгари сурилиб, инсоният ушбу археологик обидада кузатиладиган аниқлик даражасига эришганлик сирини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

Кўпгина муаллифлар ушбу мегалитик мажмуа қурувчилари бу қадар мукаммалликка эришиш учун кварц кристаллари, углерод ёки кобальт билан бойитилган пўлат даражаси юқори бўлган воситалардан фойдаланган бўлишлари керак, деган фикрга қўшиладилар. Бугунги кунгача у ерда бирорта ҳам асбоб топилмаган.

Ченнакешава ибодатхонаси устунлари
Ҳиндистоннинг Белур шаҳридаги нафис ўйилган ибодатхона устунлари шу қадар аниқ шакллар ва майда тафсилотларга эгаки, олимлар ҳали ҳам улар қайси дастгоҳда “чархланган”лиги ҳақида баҳслашиб келмоқда.

Қутб Минор олдидаги темир устун
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги баландлиги 7 метр, оғирлиги тахминан 6 тонна бўлган қадимий ёдгорлик эса битта бутун темир бўлагидан қуйилган ва у ҳеч қачон зангламайди.

Ёши 2,5 минг йил бўлган кўз линзалари
Дунё бўйлаб кўплаб шунга ўхшаш линзалар топилган. Масалан, Қоҳира музейида милоддан аввалги III асрга оид думалоқ линза нусхаси сақланади. Объектни 1,5 баробар катталаштириб кўрсатадиган диаметри беш миллиметрлик линза мукаммал ҳолатда сақланиб қолинган. У кўз соққасининг ўлчамига эга ва параметрлари бўйича ҳатто баъзи замонавий стандарт линзаларга мос келади. Бундай анжомни ишлаб чиқариш энг юқори аниқликдаги иш ва илғор технологияларни талаб қилади.

Милоддан аввалги 2500 йилларда Мисрда линзалар ишлов берилишига катта маҳорат билан бажаришга эришилган. Сўнг негадир бундай ажойиб технологиядан фойдаланиш тўхтатилган ва кейинчалик бутунлай унутиб юборилган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.