“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасидан навбатдаги акция

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси билан Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон Ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида навбатдаги вилоят савдо ярмаркаси ўтказилди. Лойиҳадан кўзланган мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда жамиятимизнинг ажралмас қисми эканини яна бир бор намоён қилишдир.
Ярмарка 2019 йилнинг 3 июль куни Самарқанд шаҳрининг “Регистон” майдонида бўлиб ўтди. Акцияда 20 дан ортиқ ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, маданий ва доривор ўсимликлар ўстирувчилар, ногиронлар спорти жамиятлари ҳамда нодавлат ташкилотлари иштирок этди. Унда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдоси ташкил этилиб, уч миллионлик савдо амалга оширилди.
Ушбу акция Самарқанд вилоятига ташриф буюрган чет эллик туристларда ҳам катта таассурот қолдирди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.