Болалар омбудсмани 8-синф ўқувчисининг фарзандли бўлгани юзасидан муносабат билдирди
- 10.05.2024 16:19
- 730
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда Тойлоқ туманидаги мактабларидан бирининг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзанд кўргани ҳақида хабар тарқалди.
Болалар омбудсмани хабарига кўра, ўқувчи қизнинг 2024 йил 6 май куни шифохонада кўзи ёриган.
«Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлса-да) Тойлоқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу билан бирга, бундай тоифадаги жиноят иши доирасида вояга етмаган жабрланувчи шахсига оид бўлган бошқа маълумотларни ошкор қилиш ва тарқатиш қонунан тақиқланган ҳамда бола манфаатларига зид эканини эслатиб ўтамиз»,– дейилади расмий хабарда.
Хабарга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа