Болалар орасида касаллик неча ёшлилар ўртасида кўп учрамоқда? Олдини олиш учун дори ичириш мумкинми?

Ушбу саволларга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди:

➖ Ўзбекистонда болалар орасида касаллик 7-18 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда.

Умумий касалланиш кўрсаткичининг 55 фоизини болалар ташкил этади.

Коронавирус юқишининг олдини олувчи дорилар йўқ. Лекин болалар орасида соғлом турмуш тарзини, кун тартибини тўғри ташкил этиш ҳамда барча санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.