Бразилияда ўспирин боғчада учта бола ва икки кишини пичоқлади
- 05.05.2021 14:15
- 80
- Хориж

Бразилиянинг жанубидаги болалар боғчасида ўспирин уч бола ва иккита кишини пичоқлаб, сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган, дея хабар бермоқда G1 маҳаллий янгиликлар портали.
"Сешанба куни Санта-Катаринанинг ғарбий қисмида Саудадешдаги болалар боғчасининг уч нафар боласи ва икки ходими пичоқ билан ҳужумда ўлдирилди", деб ёзади газета.
ОАВ маълумотларига кўра, 18 ёшли йигит 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар тарбияланадиган Aquarela болалар боғчаси ҳудудига кириб, катталар ва болаларни мачете (узун пичоқ) билан ура бошлаган. Ҳужумдан сўнг, у ўз жонига қасд қилишга уринган ва оғир аҳволда маҳаллий касалхонага етказилган.
Штат губернатори Даниэла Рейнер минтақада қурбонлар учун уч кунлик мотам эълон қилди.
Теглар:
Бразилия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гўштнинг нархи тушдими?
- Бугун, 11:39
- Иқтисодиёт
Афросиёб шахмати
- Бугун, 11:17
- Мутолаа
Беозор онаизор
- Кеча, 19:53
- Мутолаа
Мустақилликка 34 йил: Фаровонлик манзаралари
- Кеча, 18:50
- Жамият