Бронза дубулға: 2600 йиллик жангчи ёдгорлиги Самарқанд музейида

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасида намойиш этилаётган бронза дубулға эрамиздан аввалги VI-VII асрларга оид бўлиб, сак қабиласи жангчисининг бош кийимидир.

Мазкур дубулға 1952 йилда "Самарқанд фосфат" заводи қурилиши жараёнида экскаваторчи томонидан топилган ва музейга топширилган.

Ушбу ашё нодир ҳисобланиб, Самарқанд музейидан бошқа фақатгина Қирғизистоннинг Бишкек музейида мавжуд. Дубулға жуда яхши сақланган, у жанг вақтида аскарлар бош ва бўйин қисмини душман ҳужумидан ҳимоя қилиш вазифасини бажарган.

Дубулғанинг орқа ва ён қисми паскти томонларида махсус доира шаклидаги тешиклар мавжуд бўлиб, катта эҳтимол билан ушбу тешикларга аскар бўйин қисмини ҳимоя қилувчи металлдан ишланган тўр бириктирилган. Лекин металл тўр бизгача сақланмаган.

Ашёда сақланиб қолган ботиқ излар жанг вақтида соҳиби бошини бир неч марта турли жароҳат ёки ўлимдан саклаб қолганлигидан далолат беради.

Бронза дубулға 2022-2025 йиллар давомида Франциянинг Лувр музейи ва Германиянинг Жеймс-Симон галерияларида намойиш қилинган.

Тўлқин Бўриев,

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси тарих бўлими бошлиғи.