Бугун Трамп Украинани қуроллантириш бўйича янги режани эълон қилади

Украинага бир қатор шафқатсиз зарбалар, жумладан, босқин бошланганидан бери энг йирик дрон ҳужумидан сўнг, АҚШ президенти январь ойидан бери биринчи марта Киев учун янги ҳарбий маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда.

CBS News манбаларининг айтишича, Трамп энди Байден давридаги фойдаланилмаган 3,85 миллиард доллар маблағга эга. Президент шунингдек, Россиянинг хориждаги 5 миллиард долларга яқин активларини мусодара қилиш ва бу маблағларни Украинага ёрдам бериш учун ишлатиш ҳуқуқига эга.
Режа Россиянинг, жумладан, Москванинг чуқур нишонларга ета оладиган узоқ масофали ракеталарни ўз ичига олади.
“Путин Трампни ростдан ҳам ғазаблантирди. У эртага ўз баёнотида ўта қатъий бўлади”, дея газета республикачи сенатор Линдси Гремнинг сўзларини келтиради.