Бугун ходимлар уйига ишдан 1 соат вақтли кетиши мумкин

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида маълум қилди.

Эртага 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳақи бор.

Бу дегани, кечки соат 6 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.