Дам олиш кунлари Самарқандга 20 мингдан зиёд хорижлик сайёҳ келди

20-23 март кунлари Самарқандга 240 минг 670 нафар маҳаллий, 20 минг 724 нафар хорижий сайёҳ келган.

Вилоят туризм бошқармаси маълумотига кўра, Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари аҳолининг диққатга сазовор жойларга саёҳатини ташкил қилиш мақсадида 10 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар жорий қилинган.

Хусусан, вилоятдаги музейлар, меҳмонхоналар овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлар, ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинган.

Бунинг натижасида Самарқандга 261 минг нафардан зиёд маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар келган.