Давлатларни бирлаштирган кўприклар

Тўсин ё симтўрлар давлатлар ҳудудининг чегараларини белгилаш учун керак. Кўприклар-чи? Улар табиат ажратиб қўйган қирғоқлар, шаҳарлар ва боғларни боғлайди. Мабодо кўприк чегара вазифасини бажарадиган бўлса, у бир-биридан ажралмас мамлакатлар ва халқларни бир-бирига боғлаб, улар ўртасидаги саёҳат ва савдо-сотиқни бир неча баробар енгиллаштиради. Дунёда бундай кўприклар жуда кўп, бугун ўз тарихига эга энг машҳур кўприклар ҳақида маълумот берамиз.

Дания – Швеция

Эресуннский мост/ © seanews.ru

Дания ва Швеция қирғоқларини боғлайдиган Эресунн кўприги. Бу кўприк нафақат дизайни туфайли бутун дунёга машҳур, балки унинг муҳандислик ечими ҳам эътиборга лойиқ. Европадаги энг узун саккиз километрлик кўприк Швеция қирғоғидан бошланиб, Эресунн бўғозигача жойлашган Даниянинг сунъий Пеберхольм оролига олиб боради. Шундан сўнг у Дания аэропорти яқинида тугайдиган тўрт километрлик сув ости туннелига ўтади.

Ушбу кўприк дизайн тузилиши кемаларнинг бўғоздан ўтиши ва самолётларнинг эркин қўнишига халақит бермайди.

Грузия – Озарбайжон

Красный мост/ © vokrugsveta.ru

Бу кўприк эҳтимол дунёдаги энг қадимий чегара кўпригидир. У ҳақда ҳатто XVII асрнинг қадимги грузин китобларида қайд этилган. Бир вақтлар  “Бузилган кўприк” деб аталган “Храми” дарёси бўйлаб қурилган кўприк аслида ҳеч қачон бузилмаган.

Ҳудудга келган руслар у қурилган ғиштнинг рангига қараб, уни “Қизил” деб атай бошлаган. Ўрта асрларда Қизил кўприк Тбилисини Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри билан боғлайдиган жуда гавжум жой эди. Унинг кучли устунлари ичида ҳатто кўплаб саёҳатчи ва савдогарлар учун иккита карвонсарой ҳам жиҳозланган.

Ҳозирда кўприкдан фойдаланилмайди, чунки яқин жойда унинг замонавий нусхаси қурилган.

Шимолий Корея – Жанубий Корея

Мост невозврата/ © vokrugsveta.ru

Икки Корея тўғрисида гап кетганда, бу давлатлар ўртасида ҳеч қандай ўзаро алоқалар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Ушбу кўприк бир неча йиллар давомида ҳеч қандай ҳаракатсиз туради. Кенглиги 4 километр зона ажратиш чизиқлари белгиланган ҳолда деярли иккига бўлинган. Ўзининг “Қайтарилмас кўприк” номини 1953 йилда Корея уруши тугаганидан кейин олди. Ўша пайтда кўприкда ҳарбий асирларни алмашиш содир бўлиб, икки томонга олиб келинган маҳбусларга ўз ватанига ўтиш ёки асирга олинган юртда абадий қолиш ҳуқуқи берилди. Кўприкдан ўтган киши бошқа ҳеч қачон фикрини ўзгартира олмас эди. 100 минг Шимолий кореялик коммунистдан 20 мингга яқини Жанубий Кореяда қолди. Ажабланарлиси, 325 нафар Жанубий кореялик ва 21 нафар америкалик ҳам шимолни тарк этишни истамади.

Австрия – Венгрия

Мост свободы/ © vokrugsveta.ru

Ҳозирда қуриб қолган Айнзер канали устидаги “Озодлик кўприги” ўзининг қайғули тарихи билан машҳур. 1956 йилда Венгрияда коммунистик тузумга қарши қўзғолон пайтида 180 минг киши мамлакатни тарк этиб, Ғарб томон  қочиб кетган. Исёнчиларнинг охирги қочиш йўли кесиб ташлаб ёғоч кўприк портлатилган ва қўзғолон шафқатсизларча бостирилган.

1996 йида кўприк асл чизмалар бўйича қайта тикланди ва ўшандан бери у нафақат давлат чегарасининг бир қисми, балки ўша кунлар хотирасига бағишланган ёдгорлик рамзи ҳам бўлиб қолди.

Ҳиндистон – Шри-Ланка

Адамов мост/ © cattur.ru

Бу кўприк шартли равишда “Одам Ато кўприги” деб ҳисобланади. Олимлар ҳозиргача унинг қандай пайдо бўлганлиги - инсон меҳнати маҳсули ёки тектоник фаолият натижасида юзага келган ҳосилалар бўлганлиги ҳақида баҳслашиб келмоқда. Қандай бўлмасин, энди Ҳиндистон ва Шри-Ланка ўртасидаги бу қумлоқ саёзликни ҳамма “Одам ато кўприги” деб атайди. Сабаби, қадимги араб афсонасига кўра, жаннатдан ҳайдалган Отам Ато шу йўлдан юрган экан.

Бошланиши Шри-Ланканинг Маннар оролидан бўлган ва Ҳиндистоннинг Памбан оролигача етадиган нуқта орасидаги масофа 30 километрни ташкил қилади. Улар орасида икки давлат ўртасида тенг бўлинган 18 та саёз орол бор.

Замбия – Зимбабве

Мост Водопада Виктория/ © vokrugsveta.ru

Замбези дарёси бўйлаб темир йўл кўприги қуриш ғояси XX асрнинг бошларида пайдо бўлган. Ушбу кўприкдан ўтаётган поездлар йўловчилари шаршара сувлари сачрашининг ҳис қилиши лозимлигини тахмин қилган бўлса ажабмас. Энди Виктория шаршараси кўприги орқали нафақат поездлар, балки автомобиллар ва ҳатто пиёдалар ҳам ўтади. Саёҳатчилар кўприкнииг ўртасида тўхтаб, Африканинг ноёб шаршараси манзаралари ва 111 метр баландликдан оёқларига резина арқон боғланган баландликдан сакрайдиган тектурмасларни кузатади. Гап шундаки, кўприкда тўғридан-тўғри “Банжи-жампинг” спорт тури учун платформа ўрнатилган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.