Дунёдаги энг узун кўприклар

Оғирлиги минглаб тонна бўлган бу металл конструкциялар зилзилалар, тошқин ва бўронлар каби табиий офатлар пайтида ҳам бир хил туради. Кўприклар одамларга кўллар ва дарёлар каби кўплаб табиий тўсиқларни кесиб ўтишга имкон беради, улар замонавий темир йўл ташувларининг ажралмас қисмидир.

Бугун дунёдаги энг узун кўприклар билан танишамиз.

Ханчжоувань кўрфази устидаги кўприк – 35,6 км.

Бу Хитойнинг Чжэцзян проинциясидаги Цзясин шаҳар туманидан Нинбо шаҳригача бўлган арқонли кўприк. Бу улуғвор тузилмани яратиш ва лойиҳалашга қарийб ўн йил ва 600 нафар мутахассис керак бўлган. Кўприкнинг бир нечта қисмлари қуруқликда яратилиб, кейин тегишли ҳудудга олиб келиб ўрнатилган.

Кўприк марказида дўконлар, автотураргоҳ, ресторан ва меҳмонхонадан иборат “Денгиз ва осмон ўртасидаги макон” номли 10 минг квадрат метрли марказ саёҳатчиларга хизмат кўрсатади.

 Янцунь кўприги – 35,8 км

Пекин – Тяньцзинь темир йўлининг бир қисми сифатида қурилган ушбу эстакадали кўприк соатига 350 километр тезликда ҳаракатланадиган тезюрар поездлар учун қурилган.

Пончартрейн кўли устидаги тўғон кўприк  – 38,4 км

Американинг Луизиана штатидаги тўққиз минг бетон қозиқ билан мустаҳкамланган  бу кўтарма кўприк Пончартрейн  кўлини иккига бўлиб, сув устида энг узоқ давом этадиган автосаёҳат номини олган.

Банг На магистрали– 54 км

Олти қаторли кўприк Таиланд пойтати Банкокда жойлашган. Қурилишига 1 800 000 куб метр бетон, беш йиллик меҳнат ва миллиард доллар маблағ сарфланган магистраль 2000 йилда қуриб битказилди.

Тяньзинь кўприги – 113,7 км

Ланфан округи ва Цинсянь уездлари ўртасида жойлашган дунёдаги учинчи энг узун тешик кўприк Пекин-Шанхай тезюрар темир йўлининг бир қисмидир.

Чжанхуа-Гаосюн Виадуки - 157,3 км

Дунёдаги сув устидаги энг узун кўприклардан яна бири. Чжанхуа-Гаосюн Тайвань тезюрар темир йўл тармоғининг бир қисми бўлиб, ҳар ой 200 миллиондан ортиқ йўловчини манзилига етказади.

Даньян-Куньшань тешик кўприги – 164,8 км

Хитой йирик ва қиммат кўприклар қураётган ягона давлат эмас. Лекин айнан шу ерда дунёдаги сув устидаги энг узун учта кўприк қурилган. Улардан энг узуни Шанхайни Нанкин шаҳри билан боғловчи Даньян-Куньшань иншооти Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилган.

9500 та бетон қозиқ билан мустаҳкамланган кўприк 2011 йилда очилган. Турли манбаларга кўра  бу қурилишда 8,5 дан 10 миллиард доллар сарфланиб, 10 минг киши жалб қилинган.

Даньян-Куньшань дарёлар, каналлар, жарликлар ва сойлар, текисликлар ва адирлар, кўллар ва шолизорларни кесиб ўтиши билан ўзига хосдир. Дарё текислигидаги ерларнинг катта қисми қаттиқ жинслар эмас, балки юмшоқ тупроқлардан иборат. Шу сабабли қурувчилар олдига кўприкни универсал ва иложи борича барқарор қилиб қуриш вазифаси қўйилган эди. Лойиҳаловчилар кўприкка зарур бўлган мослашувчанликни берадиган кўплаб кичик оралиқлардан иборат - виадук шаклини қуришга қарор қилишди. Шу билан бирга кўп сонли кичик оралиқлар бир неча жуда узунларига қараганда кўприкнинг бутун узунлиги давомида ўта мустаҳкам бўлиб қолишини таъминлайди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.