Дунёдаги энг хавфли касблар

Тикувчилик, қандолатчилик, технологик ишланмалар ёки қайси бошқа соҳа бўлмасин, иш жойида ҳар доим турли даражадаги жароҳатлар содир бўлиб туради. Улар орасида энг хавфли касблар бор. АҚШ Меҳнат департаменти миқдорий жиҳатдан ўрганиб, тузган рейтингида зарарсиздек туюладиган касблар рўйхати шаклланди.

Овчилар ва балиқчилар - 100 000 ишчига 132 ўлим

Бу касб энг хавфли ҳисобланади, чунки мутахассислар олдиндан айтиб бўлмайдиган табиат шароитлари, шунингдек, нафақат жароҳатларга,балки ўлимга олиб келиши мумкин бўлган хавфли атрибутлар билан ишлашига тўғри келади.

Ёғоч тайёрловчилар - 100 000 ишчига 91 ўлим

Дарахт кесувчилар ўрмонларда очиқ ҳавода ишлайди. Кўпинча улар дарахтларнинг қулаши ёки оғир ускуналар билан ишлаш жараёни қурбони бўлишади.

Том ёпувчи усталар - 100 000 ишчига 47 ўлим

Бу касб ҳозирда ҳам энг хавфлиларидан бири бўлиб қолмоқда. Том ёки зинапоядан қулаб тушиш ҳаттопрофессионал тунукачи усталар орасида кенг тарқалган шикастланишлардир.

Қурувчилар - 100 000 ишчига 43 ўлим

Ушбу касб мутахассислари ҳар лаҳзада устига қурилиш предметлари ёки объектлар тушиши хавфи остида ишлайди, шунингдек, бу ишда баландликдан қулаб тушиш хавфи ҳам юқори.

Учувчилар ва борт муҳандислари - 100 000 ишчига 34 ўлим

Афсуски, аҳён-аҳёнда ҳавода самолётлар ҳалокатга учраши билан боғлиқ транспорт ҳодисалари содир бўлиб туради.

Қайта ишлаш учун чиқинди йиғувчилар - 100 000 ишчига тахминан 33 ўлим

Кўпинча жароҳатлар ва ўлимлар оғир техника ва транспорт воситалари туфайли содир бўлади.

Металлурглар - 100 000 ишчига 32 ўлим

Ҳа, бу касб эгалари ҳам хавфли касблар рейтингига киритилган. Ишчилар кўпинча зинапояга кўтарилиш пайтида тасодифий сирпаниш ва йиқилишлар туфайли шикаст ейди. Тасодифий хатолар одатда эътиборсизлик туфайли юзага келади.

Кончилар - 100 000 ишчига 22 га яқин ўлим

Бу касб эгаларининг оғир тан жароҳати олиши ва баъзида ўлимга олиб келадиган ҳолатлар оғир машиналар, техника, ускуналар ҳамда инсон омили туфайли содир бўлади.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари - 100 000 ишчига 21 ўлим

Фермерлар ҳар куни ўзининг шундоқ ҳам кийин иш фаолиятида кўпинча шикастланишлар ва ўлимсабабчиси бўлиб қоладиган оғир ускуналардан фойдаланиб келадилар.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.