Эл-Нино қайтмоқда

Эл-Нино нима? У қанақа ҳодиса?

Бу табиат ҳодисаси. Тинч океани ўрта қисмида экватор оралиғи ва 12 даража жанубий кенглик ҳамда 180-120 даража кўламда ғарбий узоқликда ҳарорат ортиши билан намоён бўлади. Ҳарорат ҳар ҳолда сувни қайтиш даражасида иссиқ бўлмаса-да, анча сезиралидир.

Ушбу исиган улкан сув массаси Шарқий Осиё ва Австралия, Америка қитъаси шимолий ҳамда жанубий ҳудудлари об-ҳавосига таъсир қилади. Жанубий Америка ва Австралияда ҳатто маҳаллий аҳоли тушига ҳам кирмаган қурғоқчилик  рўй беради. Ҳайвонлар, қушлар қирилади, ҳосил таг-туги билан қурийди. Шундоқ ҳам яшил қитъада кам бўлган сув манбалари, айниқса марказий қисмда йўқолади.

 Марказий Америка ва Шимолий Америка жанубий қисмини мутлақо бир-бирига зид иқлим ўзгариши кутяпти, аммо унинг оқибати яхшиликка олиб келмайди. У жойларда жала бошланади. Бу шунчаки ёмғир ёғиши эмас, у узоқ давом этадиган ёғингарчилик бўлиб, тупроқни ювиб, тоғ-тошлардан дарёларга лойқа оқизади вақирғоқлардан тошади.

Ичимлик сув танқислигига сабаб бўлади. Бу офатларга юқумли касалликлар, вабо, безгак ва бошқалар қўшилади, маблағ, дори-дармон етишмовчилиги  бошланади, сув остида қолган ҳудудларда етиб боришнинг иложи қолмайди, яқин атрофдаги касалхона ва тиббий пунктларни лойқа сув вайрон қилади.


 

 Эл-Нино келишини Тинч океанида ўртача ҳарорат 0,5-0,8 даража кўтарилишига қараб, бир неча ой аввал огоҳлантириш мумкин. Аммо бу офат - олдини олиш учун кам муддат. 1996 йилда ушбу ҳодиса 23 минг кишининг ёстиғини қуритди. 2016 йилда Эл-Нино Парагвай, Уругвай ва Аргентинани сув остида қолдириб, 100 минглаб одамларни кўчиришга мажбур этди.

Ҳиндистон ва Бангладешда вабо тарқалишига сабаб бўлди. Венесуэла ва Аргентина безгакдан жабр кўрди.

Энди 2024 йилда нима бўлади, деган савол туғилади. Ўтган йили май ойида иқлимшунослар Тинч океани ўртасида ҳарорат олдинги йилдагидан сезиларли кўтарилгани ҳақида огохлантиришган эди. Бу дегани Эл-Нино шиддат билан келяпти ва оқибати аввалгиларидан анча аянчли бўлади, дегани 2024 йилда биз юқорида эслатган мамлакатлар аҳолиси ва қитъалар унинг зарбасини яна таътиб кўришади. Австралияликлар ҳозирданоқ қирғоқчиликка дучор бўлиб, ёнғинга қарши курашга тайёрланишяпти. Ҳиндистон ва Марказий Америка иложи борича дори-дармон ғамлаяпти. Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари шиддатли туфон, сув тошқинлари, қор бўронларини бошдан кечиряпти.

Эл-Нино илгари инсониятга бунчалик қутуриб таҳдид солмаганди.

Т.Шомуродов тайёрлади.