Ер остидаги "жаннат"
Хитойнинг Гуанси провинциясидаги Лэс уэздида улкан ўра топилди. Унинг ичига тушилса, уч томондан кириладиган йўлаги бор ғор мавжуд. Жанубий Хитойнинг тоғли ҳудудларида бундай ўралар кўп.
Олимлар 200 метр чуқурликдаги ана шундай ўрага тушиб, фақат фантастик фильмларда кўрсатиладиган манзарага дуч келишди. Ўра Вьетнам билан чегара яқинида сон-саноқсиз тепаликлар бағрида қорайиб кўриниб туради. Бу ҳуддудда авиация ва космонавтика эраси бошланиши шарофати билан ана шундай ўпирилган кўплаб ўралар аниқланмоқда. Осмондан қараганда улар сув қудуқларини эслатади.
Хитойда тўлақонли тадқиқотлар 1980 йил ўрталарида бошланди. Ўшанда олимлар арқонга осилиб, ўра ичига тушишни ўрганишди. Ундан олдин бамбукдан нарвон ясаб, саватда пастга осилиб тушишганди, бу қийин ва хатарли эди, албатта.
Хун Инг Ву бошлиқ олимлар арқонга осилиб ушбу ўрага тушишга муваффақ бўлдилар. Аниқланишича, чуқурлиги 200 метрдан кам эмасди. Шуниси ҳайратли эдики, ўра туби кенг бўлиб, бутун бир гуллаб-яшнаган олам ястанганди. Инсон кўзидан яширинган ўра тубидан ёруғликка қараб бўй чўзган кўп асрлик 40 метрлик дарахт юксалиб, пастда турли ўсимликлар қулф уриб турарди. Олимларнинг айтишича, улар осонгина суғорилади ва кўп ўтмай ўрнидан янгиси униб чиқади. Тадқиқотчилар қайтишганида ортларида ҳеч қандай из қолмаган, гўёки ҳеч ким ўтмагандай эди. Манзара афсонавий жаннат Боғи Эрамини эслатади.
Геологларнинг тасаввурича, ўралар 100 минг йилларча илгари Ерда неандерталлар яшаган даврда ҳосил бўлган. Улкан ўралар бўлган Гуанси провинцияси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ер остидаги бу оламда Кенияда ёвуз ғордаги сингари одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам, ўсимликлар ҳам жабрланмайди.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.