Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва уларнинг мол-мулки зарар кўрмаслиги керак

Вилоят ҳокими Э.Турдимов 2022 йил 31 мартда вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга оид фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида бошқармалар, идоралар, жамоат ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари масъул ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, ушбу йўналишдаги ишларни ўз вақтида, сифатли бажарилишига эришиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, мавсум давомида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти ҳудудида 2022 йил 1 апрелдан 1 майга қадар “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилиши белгиланди.