Франция ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олинмаслигини маълум қилди

Франция ўзини мустақил, деб эълон қилган Тоғли Қорабоғни тан олмайди. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) вакили маълум қилди.
“Франция ўзини мустақил, деб эълон қилган Тоғли Қорабоғни тан олмайди”, дейилган ТИВ расмий вакили баёнотида.

Шунингдек, у Францияни ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраиси сифатидаги масъулияти, Тоғли Қорабоғ можаросини, хусусан, унинг келгусидаги мақомини музокаралар йўли билан ҳал қилиш устида ишлашдан иборат эканини, ушбу музокаралар натижасини олдиндан ва бир томонлама аниқлаш мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлади.

25 ноябрь куни кечқурун Франция Сенати мутлақ кўпчилик овоз билан мамлакат ҳукуматини Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олишга чақирувчи резолюция қабул қилди. Шу билан бирга, Франция ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Жан-Батис Лемуан Франциянинг Тоғли Қорабоғ мустақиллигининг бир томонлама тан олинишидан маъно йўқлигини, бу тинчлик жараёнининг ривожланишида ёрдам бермаслигини таъкидлади.