G7 етакчилари Россияни қоралади
G7 етакчилари Россияни Украинада кимёвий, биологик ёки ядровий қурол қўлланилса, “унинг учун жиддий оқибатларга олиб келишидан” огоҳлантирган.
G7 иштирокчилари Россиянинг Украина фуқаролик инфратузилмасини оммавий бомбардимон қилишини қораладилар ва яна бир бор иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилишди.
Дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг огоҳлантириш сўзларини диққат билан тинглади:
“Аллақачон кўрсатган ёрдамингиз учун сизга раҳмат айтаман. У катта, у муҳим. Аммо Россия раҳбари, айни пайтда эҳтимол ҳукмронлигининг сўнгги босқичида, ҳали ҳам кучини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу имконият барчамиз учун таҳдиддир.
Зеленский Россияни Беларусни урушга тортиш истагида айблади ва G7ни ҳарбий ёрдамни оширишга ва ўз мамлакатини Россиянинг оммавий ҳужумдан ҳимоя қилиш учун ҳаво қалқони ўрнатишга ёрдам беришга чақирди.
Москва, ўз навбатида, Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш Украина халқини азобини узайтиришидан огоҳлантирди.