Ҳайвонлар ёмғири ҳақида эшитганмисиз?

Сирли, ғалати ҳодисалар ҳар қандай жойда, ҳатто ёмғир пайтида ҳам содир бўлиши мумкин. Турли маълумотларда саккизоёқ ва моллюска каби денгиз жонзотлари, баъзан қурбақа, ҳатто ўргимчак ёмғири “ёққан”лиги тўғрисида ёзувлар мавжуд. Ғалати ёмғирлар балиқ ёки ўргимчаклар, ҳатто сигирлар (!) билан бирга ерга қуйилиб одамларни ҳайратлантирган.

Шри-Ланкадаги ғалати “балиқ ёмғири”


Рыбный дождь - загадочное явление, не имеющее удовлетворительного объяснения. (Иллюстрация с просторов интернета в открытом доступе)

Шри-Ланка ғарбида жойлашган Чилав қишлоғи аҳолиси уй томларига урилаётган баланд товушларни эшитиб, аввалига дўл ёғяпти, деб ўйлади, лекин осмондан ёмғир каби катта миқдорда балиқ тушганини кўриб, ҳайрон қолишди.
Барча тезда бу осмондан тушаётган (баъзилари ҳатто тирик эди) балиқларни йиғиб олишга киришишди.
Олимларнинг фикрича, “балиқ ёмғири” ҳодисаси нисбатан саёз сув юзасида торнадо пайдо бўлиб, сувдаги ҳамма нарсани, жумладан балиқ, илон балиқ ва ҳатто қурбақаларни ҳам сўриб чиқариши натижасида содир бўлади.

Ўргимчаклар ёмғири


Это загадочное явление наверняка заставит многих плакать. (Иллюстрация в открытом доступе)

2007 йилнинг июнь ойида Аргентинанинг Сальта қишлоғида осмонда ўргимчаклар ёмғири пайдо бўлди. Гувоҳлар нима учун Сан-Бернардо тоғлари томонидан бунчалик кўп ўргимчак учиб келгани сабабини тушуна олмади. Бундай ғайритабиий ҳодисанинг асосий сабаби эса бу бўғимоёқлилар сонининг кўпайиши бўлиб, улар ҳаддан ташқари кўп тўр тўқиган, бу эса ўргимчакларни одатдаги яшаш жойидан узоқлаштириш учун етарли бўлди.

Қурт ёмғири


Этому загадочному явлению дождя-червя нет объяснения. (Иллюстрация)

Женнингс полиция департаменти (Луизиана, АҚШ) ходими Элеонор Билле мисли кўрилмаган қуртлар ёмғирини кўриб сесканиб кетди. Йўл бўйлаб қуртлар судралиб юрарди. Қуртлар унинг боши ва қўлларига ҳам тушди. Ҳозирги кунгача ушбу қуртлар ёмғирининг сабаби аниқланмаган.

Қурбақа ёмғири

Реально ли существует дождь из лягушек? | Fishki.net

Қурбақа ёмғири тўғрисидаги маълумот 1987 йил 24 октябрда Британиянинг икки таниқли “Daily Mirror” и “Daily Star” газеталарида ўрта ёшли аёл маҳаллий ҳокимиятга осмондан кўплаб қурбақалар тушаётган ёмғирнинг гувоҳи бўлганлиги ҳақидаги мақолани эълон қилганидан кейин маълум бўлди. Ҳудуддаги бошқа одамлар ҳам ўша ғалати ёмғир пайтида ўткинчилар соябонларига минглаб пушти ранг қурбақа тушганини кўрганлигини айтишган.

Сигир ёмғири
1986 йилда Сибирдан унчалик узоқ бўлмаган Охот денгизида “сигир ёғиши” туфайли япониялик балиқчи қайиғи чўкиб кетди. Осмондан тахминан 23 бош сигир "ёғди", биттаси эса тўғридан-тўғри балиқчилар қайиғига тушди.


Никто не может представить себе коровий дождь. (Иллюстрация в свободном доступе)

Зудлик билан ёрдам чақирилиб, балиқчилар қутқарилди. Ёмғирга эса Россия самолётида олиб кетилаётган сигирлар қўрқувдан кабина бўйлаб югуриб, “қўзғолон” қила бошлагани сабаб бўлди. Сигирлар "ақлдан озган"ига амин бўлган экипажнинг юк бўлими эшикларини очиб, уларни самолётдан чиқариб юборишдан бошқа иложи қолмаган экан.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.