Иқтисодий журналистика: мураккабликдан оммабопликкача

Инфляциянинг ҳам жамиятга фойдаси бўлиши мумкинми? Иқтисодий мавзуга қўл урадиган журналистлар нега кам? Ушбу мавзуда ёзиладиган мақола ва лавҳаларнинг оммабоплигини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш керак? Турли соҳаларга ажратилаётган маблағларни фош этишда журналист қайси билимларга эга бўлиши керак?

Тошкентда "Ўзбекистон журналистлари ва блогерларининг иқтисодий ва бизнес журналистикаси бўйича салоҳиятини ошириш" мавзуида ўтказилаётган семинар-тренингда шу ва бошқа саволлар атрофида фикрлашилди.

"Бизнес-журналистика" лойиҳаси Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва  Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти ваколатхонаси ҳамкорлигида  амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан иштирок этган журналистларга иқтисодий журналистиканинг бугунги кундаги ўрни,  камчилик ва ютуқлари, ушбу соҳадаги фактчекинг, GSP+ нима ва унинг мамлакатимиз иқтисоди учун аҳамияти каби масалалар бўйича мутахассислар томонидан билим ва кўникмалар тушунтирилди.

- Иқтисод кўпчилик журналистлар ҳисоблаганчалик ёритиш мураккаб бўлган жараён эмас, - дейди тренер Ҳ.Абдураимов. - Қолаверса,  фақат рақамларни қалаштириб ташлаш билан ҳам иқтисодни ёритиб бўлмайди. Таққослаш, таҳлил қилиш, экспертларнинг холис фикрлари мақоланинг ўқишлилигини оширади.

Шунингдек, тренинг давомида оффшор корхоналар манбаларини аниқлаш ва умуман журналистлар мураккаб ҳисобловчи рақамларни очиқлаштириш манбалари, дата журналистика бўйича ҳам аниқ маълумотлар берилди.

Гулруҳ Мўминова.