Италияда сузиш ҳавзалари ва машқ заллари фаолияти қайта тикланди
- 26.05.2020 12:20
- 51
- Хориж
25 май санасидан бошлаб Италияда чекловларнинг янги енгиллаштируви жорий этилди. Унга кўра, сузиш ҳавзалари, машқ заллари ва спорт марказлари фаолияти қайта тикланди.
Айрим ҳудудлардан ташқари, мамлакатнинг деярли барча ҳудудида уларнинг фаолияти қайта йўлга қуйилди. Спорт мажмуалари фаолияти Ломбардияда 31 май ва Базиликатеда 3 июнь санасидан бошлаб қайта йўлга қуйилади.
Гигиена ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига биноан фитнес марказларга олдиндан навбатга ёзилиб, кейин борса бўлади. Машқ ўтказиш вақтлари чегараланади. Шу билан бирга, бошқа оммавий йиғилиш масканлари сингари машқ заллари ичида тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурий этиб белгиланди. Машғулот ўтказиш ускуналари ораси икки метр масофада ўрнатилиши шарт қилиб белгиланди.
Теглар:
Италия