Жомбойда йўловчи поезди пиёдани уриб юборди
- 11.01.2020 21:03
- 470
- Жамият
Самарқанд вилоятида кеча, 10 январь куни соат 20:50 ларда машинист Р.Г. бошқарувидаги 7-сонли “Москва-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездини “Зарафшон-Жомбой” бекатлари оралиғидаги 3710-километрда ҳаракатлантириб кетаётган вақтида пиёда 53 ёшли Р.Б.ни уриб юборган.
Пиёда темир йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган.
Оқибатда Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқаролардан темир йўл яқинида йўлни кесиб ўтаётганда белгинланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўраган.
Теглар:
йўл ҳаракати қоидаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа