ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда

ЖССТ маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди. Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда.

“Биз ўсиш суръатларидан ташвишдамиз. Чунки ҳозиргача маълум вариантлар орасида XBB.1.5 нинг юқувчанлиги юқори. Хавотирли жиҳати, у дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин", дейди ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове.

Ташкилот раҳбари Т.Гебрейесус таъкидлашича, "дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда. Аммо бу ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келмаслигига ишонамиз. Чунки биз ўтган даврда мазкур вирусга қарши курашиш борасида етарли тажриба тўпладик".

Шундан келиб чиқиб, мутахассислар СOVID-19га қарши бустер дозада эмланиш энг тўғри чора эканлигини таъкидламоқда.