Каттақўрғонга Туркиядан замонавий чигит экиш сеялкалари келтирилди
- 26.03.2020 11:26
- 248
- Иқтисодиёт
Каттақўрғон туманидаги “Омонтош ота” фермер хўжалигидаги чигит экилиши режалаштирилган дала майдонида “Каттақўрғон кластер” ва “Амина голд” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан Туркиядан олиб келинган, қишлоқ хўжалигида янги турдаги чигит экиш сеялкаларидан амалиётда фойдаланиш бўйича дала амалиёти семинари бўлиб ўтди.
Вилоят прокуроратураси бўлим бошлиғи, Жомбой, Пайариқ тумани сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалик ташкилотлари раҳбарлари, фермерлар, механизаторлар иштирок этган семинарда туман ҳокими А.Баҳромов ушбу чигит экиш сеялкаларининг имкониятлари ва афзалликларига тўхталди.
Янги турдаги чигит экиш сеялкалари одатийларидан бир неча баробар самарали ва чигитни бехато экиши билан аҳамиятли.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа