“Конституция — бахтимиз қомуси”

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида шу номдаги кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Самарқанд вилояти академик лицейи ўқитувчилари Бош қомусимиз аҳамияти, унинг мазмун-моҳияти ва жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Ўқувчилар Конституция моддалари ва бўлимлардан иқтибослар келтириб, ҳуқуқий билимларини намойиш этди.

Самарқанддаги тарихий масканларнинг олдинги ва ҳозирги ҳолати акс этган суратлар ва бошқа экспозициялар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.