Коронавирус уйдирма(ми)?
“Мазкур “эпидемия” қайсидир сабабларга кўра, кимгадир жуда зарур. Нима сабабдан ва кимгалиги кейинроқ маълум бўлади”, деб фикр билдирди Москва шаҳар терапевтлар илмий жамоаси раиси, профессор Павел Воробьёв.
У “АиФ” нашрига берган интервьюсида коронавирус ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: “Ишончим комилки, ҳеч қанақа эпидемия йўқ. Бу бор-йўғи илгари ўрганилмаган касалликнинг маҳаллий хуружи”. Профессор сўзларининг исботи сифатида қуйидаги омилларни келтирди: “Иокогама ёнида сайёҳлик лайнери (йирик сув кемаси) икки ҳафта карантинда турди. У ерда касалланган шахс аниқланди (шу сабабли ҳам лайнер карантинга олинди ва бандаргоҳга кириши тақиқланди), вирус аниқланган одамдан кўплар коронавирус юқтирди. Айтишларича, 600 киши атрофида. Улардан бор-йўғи икки нафар 80 ёшли йўловчи вафот этди. Аммо одамлар бу ёшда бошқа омиллар сабабли ҳам вафот этишлари мумкин. Ахир биз вафот этганларнинг вирус юқтиришдан олдинги саломатлиги ҳақида маълумотга эга эмасмиз-ку!?
Қолганлар касалликни нисбатан осон енгди. Аммо вирус ҳақиқатдан ҳам тарифлашаётганларидагидек, ўта юқувчан ва ҳаёт учун хавфли бўлганида, ёпиқ шароитда қолган барча инсон бу вақт ичида касалланиб вафот этишлари керак эди. Мана, сизга эпидемия, пандемия ва ҳоказолар тўғрисидаги гап сўзларни инкор этувчи яққол мисол”.
Москвалик профессор, шунингдек, касалланганлар вирус (коронавируслиги аниқ эмас) таъсири остида ривожланаётган инфаркт, инсульт, юрак касалликлари, сурункали ўпка касалликлари оқибатида вафот этаётганларини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра, касалланганларда кўп ҳолларда оғир юқумли пневмония кузатилган. Бу эса ўз навбатида, касалхона ички инфекцияси тарқалишига сабаб бўлган. Оқибатда аҳволи оғир бўлмаган беморлар ҳам, оғир турдаги инфекциялар билан заҳарланган.
Интернетда шу кунларда яна бир хабар тарқалди. Унга кўра, Хитойнинг Шеньжень шаҳридан коронавирусни ўрганиш учун Ухань шаҳрига ўтказилган россиялик ёш шифокор уйига қўнғироқ қилиб, коронавирус хусусида тушунчалар берди: “Шамоллаганингизда тумов ва балғам кўчиши кузатилса, сиз коронавирусга чалинган эмассиз. Коронавирус пневмониясига чалинганларда тумовсиз қуруқ йўтал кузатилади. Бу коронавирусни аниқлашнинг энг осон услуби. Коронавирус иссиқликка чидамсиз бўлиб, 26-27 даражада ҳароратда ҳалок бўлади. Шунинг учун кўпроқ иссиқ чой ёки сув ичинг. Кўпроқ қуёш нури остида бўлинг”.
Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.