МИБ: Нуробод туманида тўрт ойда 3 миллиард сўм банк қарздорлиги ундирилган
Мажбурий ижро бюроси Нуробод туман бўлими иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 438 та 7,3 миллиард сўмлик ижро ҳужжатларидан 160 тадан ортиғи тамомланиб, 3 миллиард сўмлик қарздорлик ундирилган.
Ижро ҳужжатлари юзасидан жами 14 та 1 миллиард сўмлик мол-мулк хатланиб, 4 та 501 миллион сўмлик мол-мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
Қарздорлардан тижорат банклари фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 179 нафар қарздорнинг 1,6 миллиард сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш хақи даромадлари хақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундируви иш хақига қаратилган.
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарздор "Б.Ш.Ж" ҳисобидан ундирувчи "АТБ Капиталбанк"нинг Самарқанд филиали фойдасига 68 миллион сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича автомашина жарима майдончасига қўйилиб, қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланган. Қолдикдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик юзасидан гаров мулки бўлган кўчмас мулклар ёки автотранспорт воситалари ҳатланиб аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Зулфиддин ЭСАНОВ,
Бюронинг Нуробод туман бўлими давлат ижрочиси.