Миср эҳромлари ҳақида бугунгача маълум бўлган қизиқарли фактлар

Қадимги Миср пирамидалари каби улуғвор жойлар дунёнинг турли бурчакларидан келган олимлар, саёҳатчилар ва сайёҳларнинг эътиборини тортиб келади. Олимлар қадимги мисрликлар қандай қилиб замонавий технологияларсиз бундай йирик иншоотларни қуришга муваффақ бўлганлиги ҳақида баҳслашиб келишади.

Фиръавн Хеопс томонидан милоддан аввалги 2560-2540 йилларда қурилган энг қадимги ва энг катта Гиза Буюк эҳромининг баландлиги дастлаб 146,5 метр, ҳажми эса 2,5 миллион куб метрдан ортиқ эди. Ушбу пирамиданинг қурилиши тахминан 20 йиллик узлуксиз меҳнат ва 100 мингдан ортиқ кишининг иштирокини талаб қилган.

Эҳромлар ташқи томондан силлиқ, мукаммал оҳактош блоклари билан қопланган. Вақт ўтиши билан ушбу қопламанинг кўп қисми ўчирилиб, бугунги кунда унинг асосидаги қўпол ишланган оҳактошлар кўриниб туради.

Эҳромларнинг ички қисмлари, масалан, дафн этиш хоналари ва коридорлари силлиқ, сайқалланган оҳактош билан қопланган. Баъзи деворлар бўртма тасвирлар ва иероглиф ёзувлари билан безатилган.

Олимлар қадимги мисрликлар оғирлиги 15 тоннагача бўлган улкан тош бўлакларини қандай тайёрлагани ва ташигани ҳақида ҳалигача бош қотирмоқда. Эҳтимол, улар оддий, аммо самарали воситалар - одамлар ва от-улов кучини ишлатишгандир.

Асосий дафн хонасидан ташқари, пирамидалар ичида аниқ мақсади тўлиқ тушунилмаган мураккаб лабиринтли йўлаклар, қўшимча хоналар ва шахта (қудуқсимон бўшлиқ)лар мавжуд.

Гиза буюк пирамидаси қадимги дунё мўъжизасининг ҳозирги кунгача деярли ўзгармаган ҳолда сақланиб қолинган ягона мўъжизадир. Унинг қирралари дунёнинг тўрт томонига деярли мукаммал йўналтирилган.

Эҳромлар ичидан ҳеч қандай хазина ёки артефактлар топилмаган. Бу эса фиръавнларнинг бойлик билан тўлдирилган улкан қабрлари ҳақидаги машҳур фикрларни истисно этади.

Замонавий олимлар ички қисмдаги товушлар ўзини жуда ғалати тутиб, "мистик овозлар" эффектини яратиши туфайли Миср эҳромлари ниҳоятда ажойиб акустик хусусиятларга эга эканлигини аниқлашди.

Шунингдек, олимлар,  махсус частотали электромагнит тўлқинларни яратиш ва чиқаришга қодир эҳромлардан улкан радио узатувчи қурилмалар сифатида фойдаланиши мумкинлиги ҳақида гапиради.

Қадимги цивилизациянинг бу ноёб ёдгорликлари ҳанузгача кўплаб сир асрорларни сақлаб келади. Уларнинг тўлиқ тарихи ва мақсадини очиб бериш, шубҳасиз, буюк Миср маданиятининг юксалиши ва қулаши тарихини яхшироқ тушуниш имконини беради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.