Миясиз туғилган бола: Унинг ҳаёти қандай кечаяпти?
...Шифокорлар Шелли Уоллга ҳомиланинг ҳолати туфайли уни тўхтатишни маслаҳат беришди. Фарзандни дунёга келтириб, унинг соғайиб кетишига ишонган Ной Уоллнинг ота-онаси бундай қила олмади. Гап шундаки, британиялик оила фарзанд кутиш босқичида ўғлининг деярли миясиз туғилишини билар эди. Бу ота-она бола тарбиясида етарли тажрибага эга эди, шунинг учун чақалоқни сақлаб қолишга қарор қилишди.
Ной миясининг атиги 2 фоизи билан дунёга келди. Болага яна бир оғир – умуртқа поғонасининг титилиши ташхиси қўйилди. Шифокорлар бола бутун умри давомида ногирон бўлиб қолишига, ҳатто унинг ўзи мустақил ҳаракат қила олмаслигига амин эди. Оила умидсизликка тушмади ва ўғлини Австралиядаги мияни радикал ўрганиш марказига олиб кетди.
Шифокорлар қилган башоратлар амалга ошмади. Сўнгги 8 йил давомида Ной тенгдошлари каби оддий болага айланди. У фаол, қувноқ, яхши ўқийдиган ва ҳар хил нарсага қизиқувчан бола бўлиб ўсди. Ривожланишининг бироз кечикишига қарамай, Ной тўлақонли ҳаёт кечира бошлади.
Унинг соғлиги йилдан-йилга яхшиланиб борди, ҳаётининг биринчи йилларидаги аҳволи ва шифокорларнинг олдиндан касаллик яхшилик билан тугамаслигини айтганини ҳисобга олсак, бу жуда яхши кўрсаткичдир. Ной ота-онаси билан “Хайрли тонг, Британия!” дастуридаги иштирокидан сўнг, у бутун дунёга машҳур бўлди. Мутахассислар воқеаларнинг бундай ривожланишидан ҳайратда қолишди.
Ўтган йиллар давомида шифокорлар бола аҳволи назорат остида бўлган бир қатор тадқиқотларни ўтказишди. Маълум бўлишича, Нойнинг мияси қандайдир тушунарсиз тарзда тўлақонли, яъни 80 фоизга ошган. Мутахассислар бола ўз миясини қандай “ўстиришга” муваффақ бўлганини ҳали ҳам билмай турибди. Тиббиёт амалиётида бундай ҳолатлар ҳеч қачон содир бўлмаган ва Ной дунёдаги биринчи бундай болакайдир.
“Биз масалага жиддий масъулият билан муносабатда бўлиб, ижобий фикрлашга ҳаракат қилдик. Биз Нойга туғилиш имкониятини бердик, нима бўлган тақдирда ҳам биз ўз фарзандимиздан воз кечмаган бўлардик”, дейди Нойнинг ота-онаси.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.