Мутасаддилар Паст Дарғомдаги қувурдан газ чиқиши номаълум шахслар томонидан сохталаштирилганини билдирмоқда
- 03.01.2022 12:28
- 115
- Самарқанд
Бир ҳафта олдин ижтимоий тармоқларда магистрал қувур ёрилиб, газ сизиб чиқаётгани ҳақда видео тарқалган эди. Тарқалган мазкур хабарларга асосланиб, ҳолат Паст Дарғом туманининг Қўшчинор маҳалласида рўй берган бўлиши мумкинлиги айтгандик.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда туман газ таъминоти ҳодимлари ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Айтилишича, лавҳада кўрсатилган жойда туман газ таъминоти вакиллари ўргниш ўтказган. Виделавҳада кўрсатилган қувурдан бир неча йилдан буён газ таъминотида фойдаланилмайди. Мутасаддилар таҳририятга тақдим этган видеолавҳада мазкур қувурдан ҳозирда газ сизиб чиқмаётгани акс этган.
“Қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати номаълум шахслар томонидан ёлғондан ташкил этилиб, тарқатилган. Ўша жойда аввалдан газ конденсати қуйиб кейин гугурт чақиб кўрсатилган бўлиши мумкин дейилади туман газ таъминоти вакиллари баёнотида”.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа