Нефть қаердан пайдо бўлган?

Нефть иқтисодиётнинг асосий манбаи ҳисобланади. Муболағасиз, инсоният фаровонлиги бу манбага боғлиқ. Бироқ кўп йиллар давомида ёнувчан суюқлик ўрганилишига қарамай, унинг келиб чиқиши ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда. Нефтнинг келиб чиқиши ҳақида олимлар нима дейди? У қаердан пайдо бўлган?

 Ягона назария мавжуд эмас

Турли тадқиқотчилар “қора олтин” сайёрада қандай пайдо бўлганлиги тўғрисида ўзларининг фаразларини илгари суришади. Нега улар нефть келиб чиқишининг ягона назариясига эга эмас?

Нефть ва газ доимий равишда ер қаъридаги табиий бўшлиқлар (тешиклар, ёриқлар) бўйлаб ҳаракатланади. Бироқ, минералнинг айнан қаерда ва қандай ҳосил бўлиши бугун ҳам аниқланмаган. Топилган конлар эса шунчаки қусурсиз тўпланиш жойлар: у ердан нефть қочиб  қутула олмайди.

Откуда на нашей планете взялась нефть?

Шунга қарамай, олимлар нефть ҳосил бўлишининг иккита - органик ва ноорганик эҳтимолий тахминини аниқлашди.

Органик назария

Нефть бирикмаларини аниқлай оладиган кўрсаткичлар мавжуд. Улардан бири гил жинслардир. Бу бир вақтлар денгиз тубида ётиб қолган лой. Вақт ўтиши билан у денгиз ҳайвонлари қолдиқлари, қум ва лой билан аралашиб, тўпланиб, янада чуқурроқ жойлашади.

Миллион йиллар ўтгач, зичланиш, юқори ҳарорат ва ер босими таъсири остида бундай лой тоғ жинсига айланади.

Ер остида чуқур жойлашган органик моддалар юқори ҳарорат ва босим таъсирида парчаланиб, кимёвий реакциялар жараёнида нефтга айланади. Бу ўзгариш учун 50-350 миллион йил керак бўлади, бу эса геологларнинг сайёра ривожланиши бўйича берган маълумотларига тўлиқ мос келади.

Фото: gazprom-neft.ru

Ер юзидаги барча нефть ва газ компаниялари айнан шу назарияга амал қилиб келмоқда, шу сабабли нефть лойли сланец бор жойда излашдан бошланади.

Ноорганик назария

Кимё саноатининг ривожланиши нефть ва газ ноорганик бирикмалардан лаборатория шароитида олиш мумкинлигини кўрсатди. Масалан, углерод оксиди ва водород аралашмаси (синтез гази) углеводородларга айланиши мумкин. Айнан шулар нефть ва табиий газдан иборат.

Природное просачивание нефти в районе Мак-Киттрик в Калифорнии

Бундан ташқари, углеводородлар кўпинча кутилмаган жойларда, масалан, Россиянинг Кольск шаҳридаги ўта чуқур қудуғида ёриқлар натижасида ҳосил бўлган кўллар тубида ва ер остидаги вулқон отадиган моддалар таркибида пайдо бўлади.

Шунинг учун баъзи геологлар нефть ер тубининг 50 дан 240 километрдаги чуқурлигида ҳосил бўлган деб ҳисоблашади. Улар ёнувчан суюқлик метан захираларидан келиб чиқади, сўнгра янги зарб қилинган нефть бўшлиқлар ва ёриқлар орқали сайёрамизнинг юқори қатламларига етиб боради, деб айтишади.

Ушбу назариядаги нуқсон шундаки, бу тарзда шаклланган манба кластерлари ҳар қандай жойда тўпланиши мумкин. Ундан кўра лойли сланецни излаб топиш анча осонроқ. Бироқ, мабодо нефть ва газнинг келиб чиқиши ноорганик бўладиган бўлса, унда уларнинг захиралари битмасдир. Гап уларни қандай излаб топишда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.