Россия нефти нархининг юқори чегарасидан фойда кўрадиган мамлакат номи айтилди

"G7" давлатлари ташаббуси билан Россия нефти нархини чеклаш Хитойга қўл келди, деб ёзади Tressis фонди эксперти Даниел Лакалле The Epoch Times Америка нашри учун мақоласида.

«Россия нефтига жорий этилган чекловлар ҳақидаги G7 келишувида кўплаб хатолар мавжуд», дейди эксперт.

"Россия, - дейди Лакалле, -  бундай чекловлар зарар қилмайди. Бундан ташқари, хом нефть сотиб олувчи давлатлар буни қулай нархларда амалга оширишлари мумкин. Хусусан, Хитойда Россия хом ашёсини яхши чегирма билан сотиб олиш имконияти мавжуд, бу эса Россиянинг энергия экспортидан яхши даромад олишига тўсқинлик қилмайди.

Агар G7 ҳақиқатан ҳам Россия молияси ва экспортига зарар етказмоқчи бўлса, муқобил ва рақобатбардош энергия манбаларига сармоя киритишни рағбатлантириши керак эди. Бироқ, бунинг акси бўлмоқда. G7 ҳукуматлари энергия сармоясига тўсиқлар яратишда давом этмоқда», дейди муаллиф.

5 декабрь куни Ғарб нефть санкциялари кучга кирди: Европа Иттифоқи денгиз орқали ташиладиган Россия нефтини қабул қилишни тўхтатди. G7 давлатлари, Австралия ва ЕИ денгизда ташиш нархини бир баррел учун 60 доллар миқдорида белгилади - бундан қимматроғини ўтказиш ва суғурта қилиш тақиқланган.