Нурободда ота алимент ўрнига фарзандларига уй берди
- 22.06.2023 10:02
- 143
- Самарқанд
Ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги вазифалари, моддий таъминлашга ва тарбиялашга масъуллиги қонун билан белгилаб қўйилган.
Ана шулардан келиб чиқиб, Нуробод туманида фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздорнинг 4 нафар фарзанди учун ўзининг номида бўлган уйни алимент тўлови ўрнига таклиф қилган. Бу ҳақда Бюронинг Нуробод туман бўлими давлат ижрочиси Алишер Қиличев маълум қилмоқда.
Жорий йилнинг 21 июль куни ундирувчи Н.О. таклифни қабул қилгач, қарздор Р.Э. Нуробод шаҳрида жойлашган яшаш икки хонали хонадонини фарзандларининг номига нотариус орқали расмийлаштириб топширган.
Тарафлар ўртасидаги келишувга асосан ижро ҳужжати тамомланди.
Теглар:
алимент
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа