Орбитага махфий ҳарбий сунъий йўлдоши чиқарилди

Россиянинг махфий «Космос-2560» ҳарбий сунъий йўлдоши Архангельск вилоятидаги Плесецк космодромидан муваффақиятли учирилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди. Миссия тафсилоти ва техник характеристикалар ошкор этилмади.

«Плесецк давлат синов космодромидан ҳарбий-космик кучларининг жанговар экипажлари томонидан учирилган “Космос-2560” космик аппарати белгиланган вақтда нишон орбитасига олиб чиқилди ва Россия Мудофаа вазирлигининг ер усти воситалари кузатиб бориш учун қабул қилинди" дейилади вазирлик баёнотида.

Бир неча кун олдин "Глонасс-К1" навигация космик кемаси орбитага чиқарилди. Мутахассисларнинг фикрича, у деярли импорт электроникадан иборат. Россияга космик технологиялар экспорти тақиқланганлиги сабабли импорт ўрнини босиш доирасида йил охиригача энг янги авлод "Глонасс-К" сунъий йўлдошини учириш режалаштирилган.