«Ҳамдўстлик маданий хилма-хиллиги: кутубхона ташаббуслари»

Санкт-Петербург шаҳрида «Санкт-Петербург – 2023: Ҳамдўстлик маданият пойтахти» давлатлараро дастур тадбирлари доирасида шу мавзуда халқаро конференция ўтказилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси илмий котиби Қ.Турсунов, Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази директори З.Шодиева «Ўзбекистонда рақамли меросни сақлаш: тажриба, муаммолар ва истиқболлар», шунингдек, Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази директори Р.Қурбонов «Маданий хилма-хилликни тарғиб қилишда кутубхоналар, архивлар ва музейларнинг таъсири» мавзусидаги маърузалари билан иштирок этмоқда.

Анжуманда рақамли технологиялар даврида МДҲга аъзо давлатларнинг адабий меросини асраб-авайлаш; кутубхоналар, архивлар ва музейларнинг маданий хилма-хилликни тарғиб қилиш учун ўзаро ҳамкорлиги; кутубхоналарнинг Ҳамдўстликнинг умумий виртуал кўргазма майдони орқали маданий қадриятларни тарғиб қилишда иштироки каби масалалар муҳокама қилинади.

Халқаро конференция эртага, 4 октябрь куни ҳам давом этади.