Пахтачилик ёш спортсеварлар республикада тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлади

"Беш ташаббус олимпиадаси" жорий йилги мавсуми доирасида ўтказилган мусобақа ва танловларнинг финал босқичида ғолиб бўлган Пахтачи тумани ёшлари тўртта олтин ва битта бронза медални қўлга киритди.
16-21 ёшлилар ўртасида ўтказилган стритбол мусобақасида Сардоба маҳалласи қизлари ҳамда Сулувқўрғон маҳалласи ўғил болалари жамоаси, енгил атлетика спорт тури бўйича 22-26 ёшли сулувқўрғонлик қизлар, гимнастрада мусобақасида эса 14-30 ёшли Пахтачи тумани ёшлар жамоалари олтин медаль билан тақдирлданди.
Кураш мусобақасида ўз маҳоратини кўрсатган Машҳура Суннатуллаевага бронза медаль насиб этди.
Таъкидлаш керакки, 2022 йилда илк бор ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг волейбол мусобасида Амиробод маҳалласининг ўғил болалар жамоаси республикада биринчи ўринни эгаллаганди.
Пахтачи тумани 2023 йил ва жорий 2025 йилда медаллар сони бўйича республикадаги 208 та туман ва шаҳарлар ичида биринчи ўринни банд қилди.
Вилоятимизда ҳам Пахтачи ушбу мусобақаларнинг республика босқичида олинган медаллар сони бўйича биринчи ўринни 2 марта эгаллаган ягона туман бўлиб турибди.