Пахтанинг қанчасини қайта ишлай оламиз?
- 01.01.2020 12:54
- 166
- Иқтисодиёт
Ҳозир вилоятимизда 774 та тўқимачилик ва тикув-тўқимачилик корхонаси фаолият юритмоқда.
2019-2020 йиллар давомида ушбу корхоналарда жорий йилда етиштирилган 177,7 минг тонна пахта хомашёси тўлиқ қайта ишланиб, 58,6 минг тонна пахта толаси олиш режалаштирилган.
Вилоятимиздаги 7 та толани қайта ишлаш корхонаси томонидан 32,5 минг тонна (толанинг 55,5 фоизи) ип-калава ишлаб чиқариш белгиланган. Ип-калаванинг 21,3 минг тоннаси (65,5 фоиз) 8 та корхона томонидан қайта ишланиб, трикотаж мато ва ип газлама тайёрланади, 2 та корхонада 14,1 минг тонна трикотаж мато ва газлама (66,2 фоиз) бўялиб, 30 235 минг дона (24,6 фоиз) тайёр тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Вилоятимизда умумий қиймати 805,9 миллиард сўмлик 36 та текстил ва тўқимачилик лойиҳалари ишга туширилиб, 1 354,5 миллиард сўмлик қўшимча қувват яратилди ва 2 418 та янги иш ўрни яратилди.
Самарқанд вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси.