Пайариқ туманидаги иккита маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишлар бошланди

Вилоят ҳокимининг Пайариқ туманидаги Бобур ва Тўполос маҳаллаларида ободонлаштириш бунёдкорлик ишларини олиб бориш, ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш ҳамда оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, айни пайтда бу жараёнлар бошлаб юборилди.

Вилоят халқ қабулхонаси мудири М.Турдиев вилоят ва тумандан бириктирилган ташкилот раҳбарлари иштирокида галдаги вазифалар, бундан ташқари, мулоқот давомида аҳоли мурожаатлари тингланиб, амалга оширилиши лозим вазифалар келишиб олинди.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли ушбу йўлнинг 5- ва 10-километрларидаги кўприклар ҳам тўлиқ таъмирланадиган бўлди. 10 та қишлоқни ўз ичига оладиган икки маҳалланинг 6 км қисмида шағаллаштириш, 12 километр асфальтлаш ва 7 километр йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади. 
Шунингдек, Тўполос ва Бобур маҳаллаларига оптик толали тармоқ тортилиб, аҳоли интернетга уланади. 
Ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳалла биносини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.