Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
- 07.02.2020 09:38
- 632
- Долзарб
Президентнинг тегишли қарорига асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълумот берилди.
Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
- Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
- Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
- Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
- Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
- Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
- Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим