Покистондаги портлаш қурбонлари сони ошмоқда, ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етган
- 31.07.2023 09:34
- 62
- Хориж
Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Бажаур вилоятида Жамият Улема-и-Ислом (Ислом уламолари ассамблеяси) консерватив диний партияси қурултойида содир бўлган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, камида 75 киши ҳалок бўлган, 150 га яқин киши жароҳатланган. Бомба йиғилиш вақтида бино ичида портлаган.
Полиция маълумотларига кўра, қурултойда партия етакчиларидан бири бир нутқ сўзлаётганда бомда худкуш-террорчи томонидан портлатилган.
"Теҳрик-е Толибон Покистон" билан музокаралар муваффақиятсизликка учрагач, мамлакатда терактлар сони ортиб, йил бошидан буён 389 киши ҳалок бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа