Қарғалар ҳам анойи эмас
Пахмоқ каккулар кўпинча қарғалар инига тухум қўяди. Гўёки ўзларича қарғаларни анойи деб, беминнат энагаликларидан фойдаланишмоқчи бўлади.
Аммо қарғалар каккулар ўйлаганчалик лақма эмас экан. Улар тухумдан чиққан каккучаларни инидан улоқтиришмайди. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қарға болаларининг яшовчанлиги каккучалар билан анча юқори экан. Маълум бўлишича, каккучалар йиртқич қушлар, мушуклар ва бошқа инни бузувчиларни қўрқитадиган ҳид чиқарар экан.
Эҳтиёт бўл – заҳарли!
Америкада Флоридадан Колумбиягача сайёрамиздаги энг заҳарли дарахтлардан бири – Манцинелло ўсади. Унинг шарбати шунчалик заҳарлики, ёнганида ҳатто тутунидан кўз ва нафас олиш органлари кучли зарар кўради, меваси эса ўлдиришга қодир.
Манцинеллонинг бу хусусиятларини қадимги ҳиндулар яхши билишган ва ушбу заҳардан йиртқич ҳайвонларга қарши курашда қурол сифатида фойдаланишган.
25 килолик ёнғоқ
Сейшел оролларида ўсадиган пальма ёнғоғи 25 килограммгача тош босади ва йиллар давомида океанда сузиб юриши мумкин.
Илгари денгизчилар тўлқинлар узра бундай кокос-ёнғоқларни топиб олишганда ҳайрон бўлишган. Ахир, яқин атрофда қуруқлик бўлмаса...
Гап шундаки, пальма фақат Сейшел оролларидаги ҳосилдор тупроқдагина ўсади. Ушбу дарахтни бошқа жойларда экишга уриниш барбод бўлган.
Т.Шомуродов тайёрлади.