Қайси ташкилотлар давлат хизмати кўрсатишда қонунни кўп бузган?
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Мақсуд Қурбоновнинг бугун вилоят Матбуот уйида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича, жорий йилнинг 9 ойида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 9 347 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Шундан, 8 651 ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилган, 29 ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 242 ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилинган, 277 ҳолатда асоссиз рад этилган ва 119 ҳолатда бошқа қонунбузилишларга йўл қўйилган.
Қонун бузилиш ҳолатлари соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 2407 та;
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 1784 та;
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 1 277 та;
Қурилиш ва архитектура идоралари томонидан 714 та;
Давлат солиқ идоралари томонидан 488 та;
“Ўзбекэнерго” АЖ томонидан 688 та;
“Ўзтрансгаз” АК томонидан 457 та;
Туман (шаҳар) ҳокимликлари - 133 та;
“Ўзтелеком” АКнинг вилоят филиали - 100 та;
ИИБ идоралари томонидан 78 та;
вилоят маданий мерос бошқармаси - 73 та;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари - 65 та;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари - 56 та;
Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги органлари томонидан 50 та;
Молия идоралари томонидан 40 та;
Бошқа назорат қилувчи идоралар томонидан 71 та ва шу каби бошқа соҳаларда 686 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ваколатли идоралар раҳбарлари номига 36 та тақдимнома ва 358 та огоҳнома киритилди. Шунингдек, 208 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка ва 107 нафари интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Ў.Худойбердиев.