Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни олдидан Нурободда кўпкари мусобақаси уюштирилди
- 05.12.2019 17:35
- 317
- Самарқанд
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиши белгиланган эди. Ушбу кун муносабати билан Нуробод туманида кўпкари мусобақаси ўтказилди.
Мингга яқин томошабинлар кўзатувида ўтган кўпкарининг яккалик курашлари бўйича икки марра ўртасида бориш-қайтиш мусобақаларига чавандозлар учун 30 дан зиёд қимматбаҳо солимлар қўйилди.
Мусобақада Нуробод ва қўшни туманлардан келган ғолиб полвонларга туман ҳокимлиги ва прокуратурасининг эсдалик совғалари топширилди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа