Қўшработдаги чекка маҳаллада ичимлик сув иншооти ишга туширилди
- 18.05.2025 12:46
- 49
- Самарқанд

Туман марказидан 25-30 километр узоқликдаги Майинтепа маҳалласи нотексликлар ҳамда сув танқис бўлган ҳудудда жойлашган. Уч минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган мазкур маҳаллада томорқа ерларида экин экиб, даромад топиш ўта долзарб муаммолардан бири.
Ушбу маҳаллада ер ости сув қудуғи қазилиб ишга туширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда адлия вазири А.Тошқулов ҳамда туман ҳокими Д.Шакарбоев ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Ушбу сув қудуғи ишга туширилиши билан иншоотнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 156 м³ ни ташкил этади. Яъни, 18 гектар ер майдонини суғориш имконини беради. Шунингдек, кўплаб хонадонларда сув таъминоти яхшиланади ҳамда ўз томорқасида деҳқончилик қилиб, даромадга киришига замин яратади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Иссиқ кунларда қандай таомланиш керак?
- Бугун, 12:54
- Саломатлик
Соғлом юрак – соғлом ҳаёт
- Кеча, 23:52
- Саломатлик