Қозоғистон қўшни давлатлар билан тенглаштириш учун бензин ва дизель нархини оширади

Қозоғистон Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотиладиган бензин ва дизель ёқилғиси учун янги, юқори нархларни белгилайди. Бундай буйруқ лойиҳаси мамлакатнинг очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари сайтида эълон қилинган.

Лойиҳада АИ-80 бензинининг чегара нархи литри учун 89 тенге (2263 сўм), АИ-92/Аи-93 бензинининг бир литри учун 205 тенге (5213 сўм) этиб белгиланган.

Дизел ёқилғиси (ёзги, мавсумдан ташқари) энди литри 450 (11444 сўм) тенгега тушади. Қозоғистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилганда дизель ёқилғисининг максимал нархи енгил автомобиль учун кунига 100 литргача, юк машинаси ёки автобус учун кунига 300 литргача сотиб олаётганда литрига 295 тенге (7502 сўм)ни ташкил қилади.

Шундай қилиб, нархлар 11 фоизга ошади. Энергетика вазирлиги нархларни қўшни давлатлардаги нархлар билан тенглаштириш ва мамлакатдан ёқилғи экспортига йўл қўймаслик учун нархларни ошириш зарурлигини тушунтирган.

"Қозоғистонда улгуржи ва чакана савдо сегментларида нефть маҳсулотлари нархлари чегарадош мамлакатлардаги нархлардан сезиларли даражада паст.
Қозоғистон Республикаси ва қўшни мамлакатларда нефть маҳсулотлари нархларидаги мавжуд фарқ туфайли чегарадош мамлакатларга ўтказиш туфайли Қозоғистон Республикасининг ички ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида тақчиллик юзага келиш эҳтимоли туфайли нефть маҳсулотлари нархи ошиб кетиши хавфи мавжуд. Агар биз қўшни давлатлар нархлари даражаси билан нархлардаги номутаносибликни камайтирмасак, жорий йилда 850 минг тонна дизель ёқилғиси тақчиллигига дуч келамиз”, дейилади лойиҳанинг тушунтириш хатида.

Айтилишича, ёқилғи нархлари бўйича ўзгартиришлар жамоатчилик муҳокамаси якунланганидан кейин, тахминан 12 апрелда кучга киради.