Регистон майдони атрофида ҳам байрамона дастурлар ташкил этилади
- 17.08.2019 10:08
- 121
- Жамият
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан “Шарқ тароналари” фестивалига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича илк матбуот анжумани ўтказилди.
“Бу йилги фестивалда дунёнинг 78 давлатидан 293 иштирокчи қатнашиши кутиляпти. Бу рақамлар ҳали яна ўзгариши мумкин”, - дейилди тадбирда.
“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали ўтадиган кунларда Регистон майдони атрофида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри санъаткорлари томонидан концерт дастурлари, шунингдек, миллий чолғу асбоблари, ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари ҳам намойиш этилади.
Теглар:
Шарқ тароналари